Articles
Abstract
Тижорат банкларининг барқарорлиги ва молиявий тизимнинг ишончли фаолиятини таъминлашда пруденциал назорат марказий ўрин тутади. Пруденциал назорат бу - банк фаолиятидаги хавфларни олдиндан аниқлаш, баҳолаш ва бартараф этишга қаратилган норматив ва ташкилий чоралар мажмуасидир. Ушбу назорат орқали банкнинг капитал етарлилиги, ликвидлик ҳолати, кредит портфелининг сифати, фаолият шаффофлиги ва бошқарув тизими таҳлил қилинади ҳамда белгиланган талабларга мувофиқлиги таъминланади.