ТЕМИРЙЎЛ ЛИНИЯЛАРИНИ ЭЛЕКТРЛАШТИРИШ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Authors

  • Сардор Омонов Тошкент давлат иқтисодиёт университети Author
  • Нодира Эрназарова Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Author

Abstract

Транспорт соҳасини ривожлантириш иқтисодий ўсишнинг муҳим омили бўлиб, темир йўл транспорти бу борада алоҳида ўрин тутади. Бугунги кунда темир йўл тармоқларини электрлаштириш муаммоси долзарб бўлиб, электрлаштирилган линияларнинг кенгайтирилиши экологик ва иқтисодий нуқтаи назардан катта аҳамият касб этади. Темир йўл линияларини электрлаштириш лойиҳаларини ривожлантириш жаҳон транспорт инфратузилмасини модернизация қилишда муҳим аҳамиятга эга. Электрлаштирилган темир йўллар юк ва йўловчи ташишни самарали ташкил этишга хизмат қилади. Электрлаштириш натижасида дизель ёнилғисига боғлиқлик камайиб, энергия сарфи оптималлашади. Бу эса атроф-муҳитга камроқ таъсир этиши ва экологик барқарорликка эришиш имконини беради. Электр поезлар юқори тезликда ҳаракатланиши билан йўловчилар вақти тежалади. Электрлаштирилган линиялар орқали ҳаракатланувчи поездлар сервис сифатини оширади. 

Downloads

Download data is not yet available.

Downloads

Published

2025-04-23